ADB - Asian Development Bank

05/04/2025 | Press release | Distributed by Public on 05/04/2025 07:36

ПОДДЕРЖКА АБР ПРОДОВОЛЬСТВЕННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ ДОСТИГНЕТ 40 МЛРД ДОЛЛАРОВ К 2030 ГОДУ

МИЛАН, ИТАЛИЯ (2025-йил 4-май) - Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бугун Осиё ва Тинч океани минтақасида узоқ муддатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кўмагини 26 миллиард АҚШ долларга оширишни ва шу тарзда 2022-2030 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги ташаббусларини молиялаштиришнинг умумий ҳажмини 40 миллиард АҚШ долларига етказишни режалаштиргани ҳақида эълон қилди.

Кўмак озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашдан тортиб, тарқатиш ва истеъмол қилишгача бўлган бутун жараённи қамраб олувчи комплекс дастурни молиялаштиришга йўналтирилади. Дастур ҳукуматлар ва компаниялар учун молиявий ва сиёсат ёрдами орқали Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мамлакатларга хилма-хил ва тўйимли озиқ-овқат ишлаб чиқариш, иш ўринларини яратиш, атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг барқарор занжирларини ривожлантиришда кўмаклашишга қаратилган.

"Мисли кўрилмаган қурғоқчилик, сув тошқинлари, экстремал иссиқлик ва табиий ресурсларнинг деградацияси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига путур етказмоқда, ва шу билан бирга озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзига таҳдид солмоқда", деди Миланда бўлиб ўтган ОТБнинг 58-йиллик йиғилишида ОТБ Президенти Масато Канда.

"Кенгайтирилган кўмак очликни камайтириш, овқатланишни яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради, шу билан бирга фермерлар ва агробизнес учун янги имкониятлар яратади. Бу озиқ-овқат занжирининг барча босқичларида, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан тортиб, тарқатиш ва истеъмол қилишгача бўлган ўзгаришларни амалга оширади".

Янги амбициялар ОТБнинг 2022 йил сентябр ойидаги озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва минтақавий озиқ-овқат инқирозини юмшатиш учун 2025 йилгача 14 млрд АҚШ доллар миқдорида сармоя киритиш ваъдасига асосланади. 2024-йилнинг охирига келиб ОТБ 11 млрд АҚШ доллари ажратди - бу ажратилиши мўлжалланган маблағларнинг қарийб 80 фоизини ташкил этади, ва бунда 2025-йил учун қўшимча 3,3 млрд АҚШ доллари миқдорида қўшимча инвестициялар режалаштирилган.

Бугун эълон қилинган қўшимча 26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш 18,5 млрд АҚШ доллари миқдорида ОТБ томонидан тақдим этиладидган ҳукуматлар учун мўлжалланган тўғридан-тўғри кўмак ва 7,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хусусий сектор инвестицияларидан иборат бўлади. ОТБ 2030 йилга бориб хусусий сектор инвестициялари миқдори жами 40 млрд АҚШ долларлик дастурнинг 27 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этишини режалаштирмоқда, бу эса озиқ-овқат тизимларини трансформация қилишда хусусий сектор ҳал қилувчи роль ўйнашини англатади.

Дунёдаги тўйиб овқатланмайдиган аҳолининг ярмидан кўпи ривожланаётган Осиё мамлакатларида яшайди. Биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва тўйиб овқатланмаслик озиқ-овқат тизимларига босим ўтказмоқда ва уларга глобал сувдан фойдаланишнинг 70 фоизи, яшашга яроқли ерларнинг 50 фоизи ва биологик хилма-хиллик йўқолишининг 80 фоизи тўғри келади. Бундан ташқари озиқ-овқат тизимларида минтақадаги ишчи кучининг 40 фоизи банд.

Озиқ-овқат тизимларини трансформация қилишни қўллаб-қувватлаш учун дастур аҳолининг заиф қатламлари учун арзон ва соғлом озиқ-овқатни олиш имконини яхшилаш учун қишлоқ хўжалиги қиймат яратиш занжирларини модернизация қилади. Шунингдек, у иқлим ўзгариши, ифлосланиш ва ер ва сув экотизимларининг йўқолиши таҳдиди остида бўлган самарали қишлоқ хўжалиги учун муҳим элементлар бўлган тупроқ сифатини яхшилаш ва биохилма-хилликни сақлашга сармоя киритади. Дастур фермерлар, агробизнес ва сиёсатчилар учун қарорлар қабул қилишни такомиллаштириш учун рақамли технологиялар ва таҳлилларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

ОТБ Глобал атроф-муҳит фондининг асосий кўмаги ва бошқа ҳамкорлар, жумладан, Глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги дастуридан кутилаётган ҳиссалар ёрдамида 150 млн АҚШ долларидан иборат режалаштирилган аралаш молиялаштириш жамғармаси бўлган Табиий капитал жамғармасини ташкил қилмоқда. Ушбу жамғарма ОТБнинг ривожланаётган аъзо мамлакатларида табиий капитални ҳимоя қиладиган, тиклайдиган ва барқарор бошқарадиган фермерлар ва инноваторлар томонидан амалга ошириладиган қишлоқ озиқ-овқат тизимлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

ОТБ Осиё ва Тинч океани минтақасида инклюзив ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлайдиган етакчи кўп томонлама ривожланиш банкидир. ОТБ мураккаб муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун ўз аъзолари ва ҳамкорлари билан ишлар экан, инсонлар ҳаётини ўзгартириш, сифатли инфратузилмани барпо этиш ва сайёрамизни ҳимоя қилиш учун инновацион молиявий воситалар ва стратегик ҳамкорликлардан фойдаланади. ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 69 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 50 таси минтақада жойлашган.

ADB - Asian Development Bank published this content on May 04, 2025, and is solely responsible for the information contained herein. Distributed via Public Technologies (PUBT), unedited and unaltered, on May 04, 2025 at 13:36 UTC. If you believe the information included in the content is inaccurate or outdated and requires editing or removal, please contact us at support@pubt.io